Неймар ЕЧЛда энг кўп гол урган 3-бразилиялик бўлди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Андерлехт” (5:0) дарвозасига гол киритди.

Эътиборлиси, ушбу гол 25 ёшли футболчи учун ЕЧЛдаги 25-гол бўлди ва у бу кўрсатгич борасида ватандоши Элберни (24) ортда қолдирди ҳамда Марио Жардел (25) билан тенглашиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кўрсатгич борасида Кака 30та гол билан якка пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи ўринда 27та гол билан Ривалдо эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)