Неймар: Мен сени севаман Бразилия

Бразилиялик ҳужумчи Неймар Аргентинага қарши бўлиб ўтган Америка кубоги финал учрашувидан сўнг терма жамоаси мағлуб бўлганига қарамай, ўз орзусини рўёбга чиқарганини айтди.

“Худога шукур. Мени шундай ҳис насиб этгани учун ташаккур, менга ушбу либосни кийиш орзусини рўёбга чиқарганинг учун раҳмат. Ҳаммаси учун раҳмат. Мен сени севаман Бразилия" - деб ёзган Неймар ўзининг инстаграмида.

Аргентинанинг ғалабаси туфайли ҳужумчи Лионель Месси терма жамоаси билан биринчи совринини қўлга киритди.

Шу куни Аргентина Бразилия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни Анхель ди Мария киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар