Нидерландиялик футболчи одам ўлдиришга уринишда айбланмоқда!

Квинси Промес - ўзгача футболчи. У аллақачон "Гангста-рэп" йўналишида бир нечта альбомлар ёзишга улгурди. Машҳур бўлмаган ҳаваскор режиссёрларнинг киноларида суратга тушди.

Энди эса, яқинини пичоқлагани учун озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бугун эътиборимиз марказида "Спартак" ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Квинси Промес ва у жавоб беришдан қочиб юрган жиноят. Келинг, тушунарли бўлиши учун барчасидан бошидан бошлаймиз.

шцуоашцуошацуо

Промесга нима бўлди?

Таниқли "De Telegraph" нашри берган маълумотларга суянадиган бўлсак, маҳаллий прокуратура Промеснинг қилмиши учун жиноий иш очди. Нидерландия судининг қарорига кўра, футболчига совуқ қурол билан ҳужум қилиш ва одам ўлдиришга уриниш айбловлари қўйилмоқда. Эндиликда бу ўз тасдиғини топган, фактлар ҳам етарли. Футболчи қамоқ жазосига ҳеч қачон бу қадар яқин келмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, барчаси Промес "Аякс" клубида ҳаракат қилаётган пайда содир бўлган. Июнь ойида қаҳрамонимиз кечки овқат пайтида ўз қариндошининг оёғига пичоқ тиқади. Натижада, катта жанжал чиқади.

Жабрланувчи ўша куниёқ полицияга мурожаат этган. Оқибатда, декабрь ойида Промесни ҳибсга олишди. Қамоқда оз фурсат ўтирган футболчини суд гаров эвазига озодликка чиқарди. Шунга қарамай, тергов ишлари тўхтатилгани йўқ. Футболчининг ўзи эса, жиноят содир қилмаганини даъво қилишда давом этмоқда. Ўша пайтлари Квинсини суд максимум 4 йилга озодликдан маҳрум этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган эди.

Январь ойида "Спартак" нидерландиялик футболчини ортга қайтаришга қарор қилди. "Аякс" билан музокаралар кутилганидан бироз чўзилиб кетди. Москва клуби Промесни қамоққа олишса, трансферга тўланган пуллар ҳавога учиб кетишидан қўрқа бошлади. Натижада, руслар 8,5 миллионни ҳар 6 ойда бўлиб-бўлиб тўлашга "Аякс" раҳбарларини кўндирди. Келишувга кўра, агар Промес суд қарори билан озодликдан маҳрум этилса, трансфер учун "Спартак" бошқа тул тўламаслиги керак. Москва клуби воқеалар ривожини тўғри баҳолагани боис, Промес билан ҳам шахсий шартномани бир нечта бўлимлардан иборат шаклда тузган. 2024 йилга қадар тузилган битимда клуб "дўппи тор келиб қолса", бадал пули тўламаслик ҳуқуқига эга.

Промеснинг юристи бу масала борасида қандай фикрда?

Воқеаларни аниқлаштириш мақсадида Промеснинг агенти - Андрей Князевнинг шу масала юзасидан берган баёнотига эътибор қаратамиз.

"Промесни бу воқеа юзасидан Нидерландияга олиб кетишнинг имкони йўқ. Ўйлашимча, мижозимнинг ўзи суд чақирувига бориши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, у Россия фуқаролигини олиши мумкин. Унда Россия фуқаролигини қўлга киритиш учун барча имконият мавжуд. Сиз хориж матбуотида ёзилаётган нарсаларни ўқиб, қўрқиб кетманг. Бизнинг қонунчилигимизда бу шунчаки безорилик сифатида баҳоланади. Нидерландияда эса, одам жонига қасд қилиш билан баробар".

фрқлврфқрвф

Айни дамда футболчининг ўзи ҳеч қандай айб иш қилмаганини такрорламоқда. Нидерландия суди эса, уни тез орада терговга чақириши мумкин. Футболчининг юристи мижозини қамоқ жазосидан қутқариб қолиш учун Россия ҳукуматидан сиёсий паноҳ сўрашга ҳам тайёр. Бу маш-маша қандай якун топади, дейсизми? Воқеалар ривожини SPORTS.uz да кузатинг. Барчасидан биринчи бўлиб хабардор бўласиз!

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
23/11/2021 15:21
лукойл ва спартак узбек гази хисобига яшаб юрган ва узбек газини олиб узбек халкини ва футболчиларини алдаган ташкилотлар

Минбар

Барча блоглар