Ниҳоят, “Ньюкасл” янги бош мураббий топди

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтган “Ньюкасл” жамоани етакчи клублар қаторига қўшадиган мураббий излаётган эди. Антонио Конте, Зинедин Зидан, Эрик тен Хаг каби тажрибали мутахассислар “қарғалар” билан ишлашни истамади.

Маълумотларга қараганда,  айни пайтда ишсиз юрган Жон Терри “Ньюкасл” футболчиларига устозлик қилишга розилик берган. Ёш мураббий ўтган ёзда “Астон Вилла”ни тарк этганидан бери ишсиз эди.

“Ньюкасл” раҳбарияти қишки ва ёзги трансферлар даврида жамоани кучайтириш учун етарли даражада маблағ ажратишга қарор қилган. Бунинг учун Жон Терри аутсайдерлар қаторига тушиб қолган жамоани премьер-лигада олиб қолиши керак бўлади.

Кейинги мавсумдан бошлаб, юқори мақсадлар сари курашадиган жамоани шакллантиришга эътибор қаратилади. Бу иш Жон Террининг қўлидан келадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар