Нурсултон ҳамда Машрабжон Рўзибоевларнинг навбатдаги жанг санаси маълум ёхуд ака-укалар Қозоғистонда жанг қилади

  • 27 ноябрь, 2021, 10:07
  • 0
  • MMA

Юртимиз ММА оламининг машҳур вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Юртдошимиз 12 декабрь куни Қозоғистонда ташкил этилувчи "Open FC" промоушенининг навбатдаги турнирида ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 

Шунингдек, 11 декабрь куни Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган "Октагон" промоушенида "Nursulton Team" клуби аъзолари Машрабжон Рўзибоев, Отабек Тохиров, Камолиддин Мамажонов ҳам ўз жангларини ўтказади. 

Тез орада уларнинг рақиблари ҳақида ҳам маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев жорий йилнинг 12 сентябрида "Open Fighting Championship" промоушенининг 10-турнирида бразилиялик Алекс де Паулани мағлуб этиб, ушбу промоушеннинг ўрта вазн (83.9 кг) тоифаси чемпионига айланган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!