Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ҳам аниқ. У Бразилия вакилига қарши жанг қилади

Ҳамюртимиз ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев 12 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, рақиби борасида маълумот йўқ эди. Бунга ҳам аниқлик киритилди. 

Юртдошимиз "Open Fighting Championship" турнирида бразилиялик "Сержиньо" номи билан машҳур Серхио Де Фатима билан жанг қиладиган бўлди. 

Бразилия вакили фаолияти мобайнида 16 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Нурсултон Рўзибоевни кўрсаткичи эса 30-8-2  кўриниш олган. 

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, 12 сентябрь куни ушбу кечада Нурсултон Рўзибоевни укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам ўз жангини ўтказади. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар