Нурхон Қурбоновадан иккинчи медаль. Бу сафар кумуш!

Токиодан хушхабар! Ҳозиргина пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, медаллар учун курашда қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 18.38 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади. Бу натижа спортчимизга кумуш медални тақдим этди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 18 тага етди: 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза.

Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова бундан аввалроқ Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар