“Ньюкасл” МЮ ўйинчиларини оммавий тарзда олмоқчи

Саудия Арабистонига тегишли дунёдаги энг бадавлат фонд қарамоғига ўтган “Ньюкасл” тез орада гранд клубга айланади. Саудияликлар бу клубни қўлга киритиш учун 360 миллион евро харажат қилди.

Энди янги раҳбарияти бош мураббийдан тортиб, таркибни бутунлай янгилашга ҳаракат қилмоқда. “Қарғалар” қишки трансфер вақтида “Манчестер Юнайтед”нинг тўрт футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Ньюкасл” вакиллари тез орада Донни ван де Бек, Антони Марсьяль, Эрик Байи ва Жесси Лингард трансфери бўйича манчестерликлар билан музокара бошлашга тайёрланмоқда. Улар бу футболчиларнинг барини сотиб олмоқчи.

“Ньюкасл” ўз тарихида тўрт маротаба Англия чемпионлиги қўлга киритган. Англия премьер-лигаси тузилганидан кейин ушбу жамоа 1996 ва 1997 йилларда вице-чемпион номига сазовор бўлган. Айни пайтда эса, “қарғалар” уч очко билан йигирмата жамоа орасида 19-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!