“Ньюкасл”ни “Челси” билан тенглаштирманг!

Ҳозирда футбол эксперти бўлиб ишлаётган “Челси”нинг собиқ футболчиси Жейсон Канди “Ньюкасл”нинг саудиялик сармоядорлари мураббий ва ўйинчилар учун катта маблағ сарфласа ҳам, бу жамоани “Челси” билан тенглаштириб бўлмаслигини таъкидламоқда.

Ушбу мутахассиснинг бундай дейишига “Ньюкасл”нинг шонли тарихга эга эмаслигини сабаб экан.

- Кўпчилик “Челси”нинг тарихи йўқ, дерди. Агар шундай бўлса, “Ньюкасл”нинг ўтмиши бўм-бўш. Уларнинг тилга олишга арзийдиган ҳеч нарсаси йўқ. “Қарғалар” ўтган асрнинг 20-йилларидан бери бирор марта чемпионатда ғолиб чиқмаган. Бу умумий миқёсда кичик, лекин Ньюкасл учун катта клуб. “Челси” 1990 йилларда Роман Абрамович клубни олгунча, “Ливерпуль”дан кўп зафар қучган эди.

Энди “Ньюкасл” катта тўртлик – “Челси”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед”га хавф туғдирадиган жамоага айланади. Бу мени хавотирга солмайди. Мени “Ньюкасл” бу йил премьер-лигадан тушиб кетиши кўпроқ қизиқтиради, - дейди Жейсон Канди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)