Ўзбекистон ўйинида иккита тарихий рекорд ўрнатилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШнинг «Лос-Анжелес» клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси форварди Сон Хён Мин миллий жамоа тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди, деб хабар бермоқда футбол манбалари. 

Янги рекорд Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида қайд этилди. Жанубий Корея ушбу баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисобни эса Сон Хён Мин учрашув бошланганига бор-йўғи олти дақиқа ўтиб, жарима зарбасидан сўнг очди.

Бу 34 ёшли машҳур ҳужумчининг терма жамоа сафидаги 59-голи бўлди. 

Шу тариқа, у миллий жамоа афсонаси ҳисобланган Чха Бом Гин натижасини янгилади. Чха Бом Гин Жанубий Корея терма жамоаси таркибида 58 та гол урган эди.

Сон Хён Мин шу билан бирга терма жамоа таркибида майдонга тушган ўйинлар сони бўйича ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади — у Жанубий Корея шарафини 152 марта ҳимоя қилган.

Сон Хён Мин 2025 йил август ойида АҚШнинг МЛС лигасига йўл олиб, «Лос-Анжелес» билан лига тарихидаги энг йирик шартномалардан бирига қўл қўйган эди. Унинг катта шуҳрати эса Англиянинг Премьер-лигасида орттирилган. 2015–2025 йиллар оралиғида у Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби шарафини ҳимоя қилди.

«Шпорлар» сафида Сон Хён Мин Премьер-лига тарихида «Олтин бутса» мукофотини қўлга киритган илк осиёлик футболчига айланди. У 2021/2022 йилги мавсумда лиганинг энг яхши тўпурари бўлган. Умуман олганда, «Тоттенхэм» таркибида 173 та гол муаллифи сифатида қайд этилган.

Каннаваро Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядан мағлубиятидан сўнг баёнот берди

"Навбаҳор"да ишлаган машҳур мураббий "Манчестер Сити" йўқ қилинишига қарши чиқди

ФИФА мундиалда Ўзбекистонга қарши ўйнаган терма жамоага ён босгани ошкор бўлди

Кореяга ютқазган Ўзбекистонга ФИФАдан сюрприз

Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаевнинг Жанубий Кореяга қарши ўйини қандай баҳоланди?

Ўзбек футболчилари бу лигани анча олдин забт этган. Шукуровгача Сербияда кимлар тўп тепган?

“Трансфер бомбаси”: Европанинг 100 йиллик клуби нега ўзбек футболчисини олди?

Эксперт Ҳусанов келажаги бўйича хавотирли фикр билдирди

Жанубий Корея – Ўзбекистон: Бу гал ким ютади?

Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!