Обамейянг "Милан"га ўтиши мумкин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг "Милан"га ўтишни режалаштирмоқда. 

Тuttosport нашрининг маълум қилишича габонлик футболчининг Дортмунддаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ жамоадошлари билан келиша олмай қолган Обамейянг қишки трансферлар даврида "Боруссия"дан кетишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, жамоа бош мураббийи Петер Бош иқтидорли ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" Обамеянгга ўтган ёзги трансферлар давридаёқм қизиқиш билдирган эди. Бироқ, ўшанда музокаралар шартномага қадар етиб бормаган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!