ЎФА ва Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Бугун Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлар департаменти раҳбари Рустам Абдуллоев ЎФА меҳмони бўлди.

Дастлаб, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қўшничилик алоқалари ҳамда футболни ривожлантириш борасида ҳаракатлар янги босқичга чиққанидан мамнун эканлигини билдирди. Ўз навбатида Абдуллоев янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини айтди.

эрматов уфа1

Шундан сўнг, ТФФ ҳакамлар департаменти раҳбари ва ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

эрматов уфа3_1

Ушбу меморандум асосида кўплаб истиқболли лойиҳаларни бирга амалга ошириш келишиб олинди. Хусусан, ўзаро тажриба алмашиш, ўзаро йиғинларни биргаликда ташкил этиш, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маҳаллий чемпионат учрашувларини бошқаришга ўзаро тажрибали ҳакамларни жалб этиш амалиётини йўлга қўйиш каби таклифлар маъқулланди.

ЎФА матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар