ОФК кубоги.

ОФК кубоги ҳудудий ярим финал учрашувида "Насаф" Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клубини ўз майдонида қабул қилди. Бир томоннинг тўлиқ устунлигида ўтган баҳс қаршиликларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди "аждарлар" ҳудудлараро финал босқичида Гонконгнинг "Ли Ман" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув 20 октябрь санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бердиев шогирдлари ҳозирга қадар ўтказилган ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар