ОФК мезбонликни Ўзбекистонга берди

Қувайт футбол ассоциацияси U23 Осиё чемпионати саралашнинг "D" гуруҳи баҳсларига мезбонлик қила олмайди. Айтиш керакки, бу гуруҳга Саудия Арабистони, Бангладеш ва Ўзбекистон терма жамоалари жой олган.

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилишича, ОФК зудлик билан Қувайтга ўринбосар қидирган ва ушбу саралаш ўйинлари мезбонлигини Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистонга таклиф қилган. Якунда саралаш турнири Тошкентда ўтиши маълум бўлди.

Маълумот учун, дастлабки учрашувлар 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 22:28
Финал босқичи ҳам, Саралаш ҳам Тошкентда ўтадими??? Қувайтга нима учун атказ бўлган батафсил ёзингларда.

Минбар

Барча блоглар