“Олимпиакос” Жанлуижи Буффонни тақдирлади

 

“Ювентус” жамоаси посбони Жанлуижи Буффон “Олимпиакос”га қарши (2:0) ЕЧЛ 6-тур ўйини олдидан рақиб клуби вице-президенти, собиқ дарвозабон Саввас Теодоридис томонидан тақдирланди.

“Жамоадошлар сени мақсатса – бу катта ютуқ. Агар рақиб тақдирласа – бу улкан шараф. Грециялик мухлисларга раҳмат”, – деди Буффон.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда Буффон майдонга тушмади. Имкониятни бой берган “Олимпиакос” эса еврокубоклардаги иштирокини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!