"Олтин тўп" соҳиби Шомуродовнинг собиқ жамоасида қанча маош олади?

Аввал хабар берганимиздек, Украина терма жамоасининг собиқ устози Андрей Шевченко тез орада "Женоа" бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, украиналик мутахассиснинг “Женоа”даги йиллик маоши 1,8 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари маълум миқдорда бонуслар ҳам белгиланган.

45 ёшли Шевченко А Серия клуби билан 2023 йилгача шартнома имзолайди. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ушбу шартномани яна бир йилга узайтиришлари мумкин.

Ҳозирда "Женоа"ни Давиде Баллардини бошқармоқда. Жамоа А Серияда 15-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!