"Олтин тўп" совринига энг кўп номзод "Манчестер Сити" ва "Челси" клубларидан кўрсатилган. Эътиборлиси, бу Европанинг барча клублари орасида энг яхши кўрсатгич ҳисобланади.

Айтиш керакки, ҳозирда "Челси"дан Жоржиньо, Сесар Аспиликуэта, Ромелу Лукаку, Мэйсон Маунт ва Н’Голо Канте, "Манчестер Сити"дан Рахим Стерлинг, Риёд Маҳрез, Фил Фоден, Рубен Диаш ва Кевин Де Брюйне “Олтин тўп”га даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"ни тантанали топшириш маросими 5 декабрь куни бўлиб ўтади. Ушбу совринни энг кўп қўлга киритган футболчи Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик футболчининг ҳисобида 6 та “Олтин тўп” мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)