Осиё кубогига 24 февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистоннинг саватчасидан қайси жамоалар ўрин олган?

ОФК 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Унга кўра, 2022 йилнинг 24 февраль куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. 

Саралаш баҳслари 2022 йилнинг июнь ойида марказий тарзда ўтказилади. Гуруҳ баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, жамоалар ушбу босқичда 8, 11 ва 14 июнь кунлари 3 та ўйин ўтказишади.

ЎФА матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×