Отабек Шукуров терма жамоадаги муҳит, ҳимоямиздаги муаммолар ва Катанецнинг мақсади ҳақида гапирди

- Тайёргарлик жараёнлари ва чет эллик мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Тайёгарлик жараёнларини ҳам бошлаб олдик. Бу янги мураббий қўл остида бу учинчи йиғинимиз. Ўйлашимча, Катанец анча қаттиққўл ва бизга агрессивроқ ўйнашни ўргатмоқда. Менимча, ушбу мутахассис қўл остида ўзимизнинг оптимал формамизга чиқа оламиз.

- Терма жамоамизда муҳит қандай?

- Муҳит ажойиб. Йигитларга янги мураббий келиши фойдали бўлди. Сўнгги пайтларда футболимиз даражаси анча пасайди. Шунинг учун, ўзгаришлар бўлаётгани ўйинчиларга ҳам катта ишонч беради.

- Иорданияга қарши учрашувда марказда хатолар рўй берди. Шу бўйича қандайдир ишлар олиб борилмоқдами?

- Ҳимоямизда муаммолар борлигини мураббийимиз ўз интервьюсида ҳам таъкидлади. Иордания билан ўйиндан кейин у бизга хатолар устида иш олиб боришимиз кераклигини айтди. Катанец бизнинг асосий мақсад чиройли ўйин эмас, натижага эришиш эканлигини йигитларга уқтириб келмоқда. Ҳимояда ишончли ўйнаб, ҳужумда гол уришимиз лозим. Биз олдинда яхши ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, бироқ орқа чизиқда муаммолар борлигини инкор эта олмайман. Энди биринчи ўринда ҳимояга эътибор қаратамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/11/2021 00:18
Himoyaga muommoni kupincha Otabek tayanch nuqtadaki uyinchila yopishi kerak. Otabek uka. tupni uzinga kamroq ushlap. tezroq pas ber. san pas beraman deguningcha raqib jamoa himoyachilari pazitsani yopib bulapti. uka bilaman klubinga sani fazifang sahal boshqacha uyinlaringni kurganman. keyin uka. biza ham qachonki Uzbek fudboli arab fudbolidan oldinga utsa gena. sela qurqmasdan MTJ jonlarizni berib uynaysizla chunki jarohat olib klub asosiyni berib quyishdan qurqmaysiz keyin.
&
Лутфулла
09/11/2021 21:18
Бизнинг катта муамо пул йокликда тогрисида мисол шатских айтганди миллийда берадиган пул борди келдига йетмас еди деб химоячи йок тогри лекин ярим химоя кучлику Ахмедов хам химояда ойнади бошка ярим химоячила ойнай олмайдими Голбин узбек килдик Кимга фойда яши 30дан ошди
&
Лутфулла
09/11/2021 21:10
Ех Отабек Купер жаноблари келган пайитлар шу гапларни хам айтгандингла бизни заиф жойларни айтганда устидан кулиб хайдадингла Купер болганда 2 емас 3 боскичга чикан болардинг

Минбар

Барча блоглар