Ўз жойини Моуриньога

"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Паулу Фонсека бўлиши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” португалиялик мутахассис билан тўлиқ келишувга эришган. Томонлар 2024 йилга қадар шартнома имзолайди. Фонсеканинг "Тоттенхэм"даги йиллик маоши 4 млн еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Фонсеканинг сўнгги иш жойи "Рома" клуби бўлган эди. Ҳозирда унинг ўрнини "Тоттенхэм"нинг собиқ устози Жозе Моуриньо эгаллаган.

“Тоттенхэм” ўтган мавсум АПЛнинг 7-ўринда якунлади. Лондон клуби янги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар