Ўзбекистон - Венесуэла учрашувини шу ерда ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг (Видеотранслция)

Хабарингиз бор, айни кунларда Венесуэла футзал терма жамоаси юртимизда бўлиб турибди. Бир неча кун аввал Жанубий Америка вакили Ўзбекистонга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Беллашувда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Бугун жамоалар иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушишади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00да пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида старт олади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган. Мундиалда футзалчиларимизга Россия, Гватемала ва Миср терма жамоалари рақиблик қилади.

Бугун бўладиган ўртоқлик учрашувини шу ерда жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!