Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги илк ўйинда қайси рангдаги либосда майдонга тушиши маълум (Фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага жаҳон чемпионати доирасида Гватемалага қарши илк ўйинини ўтказади.

Мазкур баҳс олдидан ФИФA ташкилий қўмита аъзолари ҳамда икки жамоа вакиллари иштирокида онлайн митинг бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг ташкилий масалалари, хусусан, медиа, маркетинг ва тиббий жараёнлар муҳокама қилинди.

Келишувга кўра, Гватемалага қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ кўк рангда майдонга тушадиган бўлди, дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Гватемала ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Ушбу баҳсни "Ёшлар" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

photo_2021-09-11_13-50-35

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!