Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ўйинчиси Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятини "Женоа"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда россиялик журналист Нобель Арустамян телеграмдаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Женоа" клуби "шерлар" ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевни харид қилмоқчи. 20 ёшли футболчининг трансфери шу йили ёзда амалга ошиши мумкин. Музокаралар билан ProSportsManagement ва Валерио Жуффрида шуғулланмоқда. Улар Шомуродовни Генуяга кўчиб ўтишида иштирок этган.

photo_2021-04-18_20-15-47

- Aммо, Йўлдошев катта эҳтимол билан 2021/2022 мавсумни Сьонда ўтказади. Бу Италияда Европа Иттифоқи ташқарисидан легионерлар қўшилиши билан боғлиқ. Генуя раҳбарияти Швейцариядаги бир йил Йўлдошевга фойда келтиради, деб ҳисобламоқда. Бунда у Европага мослашиб, тилни ўрганади ва 2022 йилда Генуяга етиб боради, - дея ёзиб қолдирди Нобель Арустамян.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азамат Кутыбаев
03/07/2021 20:16
Бошка ёш футболчиларда шунга караб харакат килишлари керак бизда талатлар куп худога шукур Ахматхалилни омадини берсин худо хохласа отип кетса Италия клубига зор боларди факат озини сам Терма жомога хам ойлаши керак Узбек халкига сифатли хужимкор футбол керак хозирги футболчиларда Европача жанговорлик йок Европадачи удар хакикий жангчи озини ватани учин жонини беради Хорватия, Украина Швейцария удар украшали ишдийок Билан ойнайди охиригача тохтамай.
Abu Yunusbek 72
03/07/2021 17:47
Иброҳимҳалил Йўлдошев, бизнинг Янгиер футбол мактабининг битирувчиси, асли янгиерлик. Аллоҳ омадини берсин, "юлдузлик" касалидан йироқ қилсин.
77 77
03/07/2021 17:14
Ха яхши узбек футболчилари европага утишлари мтжга катта фойдалик булади узи учунхам омадини берсин
Muhriddin Toqliyev
03/07/2021 19:02
Nafaqat mtj uchun davlat iqtisodi uchun ham katta foyda boladi chetdan xorijiy valyuta tushiradi yurtimizga
Muhriddin Toqliyev
03/07/2021 15:26
Ibrohim yaxshi oyinchi lekin man shaxsan Bozorov birinchilardan ketafi deb umid qilgandim top 5 da
&
Ашуров Бахтийор
03/07/2021 16:19
Тўғри Бозоров ҳам,яхши футболчи.Лекин футболчиларнинг ўйнаётган жамоаларни хам, мавқейи катта роль ўйнайди.

Минбар

Барча блоглар