Ўзбекистонлик муайтайчи Парижда чемпионлик камари учун жанг қилади

Жорий йилнинг 12 февраль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида профессионал муайтай кечаси бўлиб ўтади. Сингапурнинг ONE Championship промоушени билан WMC ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу муайтай оқшомида ҳамюртимиз Мансурбек Толипов ҳам рингга кўтарилади.

У марказий жангда чемпионлик камари учун мезбонлар вакили, амалдаги чемпион Хамза Нготога қарши баҳс юритади. Ушбу қарама-қаршилик 76 кг вазн тоифасида ўтказилиб, 5 раунддан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мансурбек Толипов сўнги жангини Тошкентда АҚШ вакили Омар Эзекьелга қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалабага эришган эди. Шунингдек, ҳамюртимиз IFMA, WKL йўналишида жаҳон чемпиони ва Осиё чемпионлигини ҳам қўлга киритган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×