Паулиньо

Бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньо “Барселона”га қайтишга тайёрлигини билдирди.

“Мен “Барселона”ни жуда яхши биламан. Ушбу клубда ажойиб даврни бошдан кечирдим, биз Ла Лига ва Испания кубогини ютдик. Агар яна бир имконият бўлса, бажонидил жамоага қайтаман. "Барселона" сизга қўнғироқ қилганда пул ёки шартнома муддати муаммо бўлмайди. Мен буни "Гуанчжоу"ни анча паст маош эвазига бўлса ҳам тарк этганимда исботлаганман” , - деди Паулиньо.

Паулиньо 2017-2019 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

32 ёшли футболчи айни дамда Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар