Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви 0:0 ҳисобида якунланганидан хабарингиз бор. Ўйиндаги энг эътиборли вазият 32-дақиқада рўй берди. “Пахтакор” ҳужумчиси Ҳолматов жарима майдонида йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Зокир Қодиров пенальтига ишора қилди. Бироқ вазият ВAР ёрдамида кўриб чиқилгач пенальти йўқ эканлиги аниқланди ва қарор ўзгартирилди. Ушбу вазиятга ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов муносабат билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

IMG_1912

- Марказий ўйинларда ҳар бир эпизод учрашувни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўша вазиятда ВAР футболчилар ҳаракатига тўғри баҳо бера олди ва натижада ноҳақ пенальти белгиланишининг олди олинди. ВAР айнан мана шундай баҳсли вазиятларда адолатли қарор чиқаришга хизмат қилгани эътиборга лойиқ. Биз бу борадаги иш сифатини яхшилаш бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз босқичма-босқич ҳар бир ўйинда ВAР бўлишини таъминлаш, - деди Равшан Эрматов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
16/09/2021 14:58
Ношут хакам вар булмаганида уйини бузарди