Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” ўйинидан сўнг (3:2) меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "қалдирғочлар" матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйинни жуда ёмон бошладик, 30-сониядаёқ гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, бугун ёшларга имконият бердик ва улар кўрсатган ўйиндан завқ олдим. Ўйин жуда ҳам чиройли бўлди, ёшларимиз ҳар доим ўйнайдиган футболимизни кўрсата олишларини исботлашди. Шу сабабли бугун умумий маънода жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Тўғри, натижа яхши бўлмади. Биз 70-дақиқадан кейин бироз бўшашдик. Балки, ёшларимиз чарчаб қолгани туфайлидир. Аслида ҳисоб томонлама ижобийроқ натижага лойиқ эдик. Ўйин томонидан қарасак, жуда ҳам қониқдим. Жамоамиз келажакларининг майдонда ўзини тутишларини кўрдик, синовдан ўтказиб олдик, - деди Питер Хюистра.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×