"Пахтакор" "Сурхон"ни аяб ўтирмади (фотогалерея)

Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан "Сурхон" "Пахтакор"га қарши майдонга тушди ва йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Пахтакор" ҳисобидаги очколар сони 29 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Мавсумдаги 7-мағлубиятни қабул қилиб олган термизликлар 12 очкога эга.

Қуйида мазкур ўйиндан олинган энг сара суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, ушбу ўйинни стадиондан кўриш учун татилни Тошкентда ўтказаётган "шерлар"нинг собиқ футболчиси Жалолиддин Машарипов келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!