Асосий мазмунга ўтиш

"Пахтакор"га Холматовнинг трансфери бўйича таклиф бўлдими? Клуб расмийсидан жавоб

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 1

"Пахтакор" бош директори вазиятга ойдинлик киритди

Бугун Россия томонлардан "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Диёр Холматов "Ростов"га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалди. Ҳатто "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпиннинг шахсан ўзи Диёр билан телефон орқали суҳбатлашган ҳам айтилмоқда.

"Пахтакор" клуби бош директори Дмитрий Адисман "Sport24" нашрига берган интервьюсида клуб ярим ҳимоячи учун "Ростов"дан расмий таклиф олмаган.

Журналист Иван Карпов ўзининг телеграмдаги саҳифасида 21 футболчига "Ростов" қизиқиш билдиргани ҳақида маълумот берганди. Унинг ёзишича, россияликлар Диёрни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирган.

- "Ростов" ёки бошқа жамоалардан Диёр Холматовни ижарага олиш, трансфер қилиш бўйича таклифлар бўлмаган. Бу футболчи бўйича "Пахтакор"га ҳеч қандай сўров ёки хат йўлланмади, унинг ўзи эса ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси иҳтиёрида, - деди Дмитрий Адисман.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ