ПФЛ раҳбари футболчиларни огоҳликка чорлади

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 5 июль куни очилди ва у 31 июлга қадар давом этади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев давралар оралиғида бошқа жамоага ўтишни режалаштираётган футболчиларни огоҳликка чорлади.

"Профессионал футбол клублари билан йил якунига қадар ёки бир неча йиллик шартномаси бор бўлган футболчилар шу клуб билан шартномаларини ёзги трансфер ойнасида бекор қилиш масаласини пухта ўйлаб кўришларини сўраймиз. Зеро, бир қатор клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Шундан келиб чиқиб, мавсум ўртасида клубини алмаштираётган футболчи янги клуби сафида мусобақаларда ўйнаш учун лицензия ололмаслиги мумкин.

Айни ҳолатда эса футболчиларда ўзлари рўйхатдан ўтган клуб сафида йил якунига қадар ойлик-маош олиш имконияти мавжуд. Асосий таркибга туша олмаслик учун ягона ечим клубни тарк этиш эмас, асосий таркиб учун курашишни ҳам ўрганиш керак", - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!