Пикфорд Англия терма жамоаси тарихига кирди

Кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Колумбия ҳамда Англия учрашувининг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда эса омад инглизларга кулиб боқди.

Эътиборлиси, шу куни инглизлар дарвозажон Жордан Пикфорд колумбияликларнинг битта зарбасини қайтаришга эришди ва Англия терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларида пенальтилар сериясида тўпни қайтаришга муваффақ бўлган 2-дарвозабонга айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввал фақатига Дэвид Симэн ушбу натижага эриша олган эди. Аниқроғи, айнан ушбу дарвозабон ЖЧ-1998 йилда Англия – Аргентина баҳсида рақиб футболчилари томонидан тепилган пенальтини бартараф этишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!