Пикфорд Англия терма жамоасида рекорд ўрнатди

"Эвертон" клуби дарвозабони Жордан Пикфорд дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб туриш бўйича Англия терма жамоасида рекорд ўрнатди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, Пикфорд терма жамоа сафида 750 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаган. Шу тариқа у афсонавий Гордон Бэнкснинг (720 дақиқа) рекордини янгилади.

Пикфорд дарвозасини Дания футболчиси Миккель Дамсгор жарима зарбасидан ажойиб тарзда ишғол этди ва унинг қуруқ сериясига шу тариқа барҳам берди.

27 ёшли Пикфорд Англия терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!