Питер Хюистра Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан саккизинчи хорижлик мураббий. Рўйхатда яна кимлар бор?

“Пахтакор” Суперлигада навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан кейин клуб матбуот хизмати қизиқ маълумотни тақдим этди. Яъни, Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган хорижлик мураббийлар тилга олинган. Унга кўра, нидерландиялик Питер Хюистра “Пахтакор” билан чемпионга эришган тўртинчи хорижлик мутахассисга айланди.  

хюистра1_2

“Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққан. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луис Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ва Шота Арвеладзе (Грузия, "Пахтакор") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланганди. Арвеладзе ва Агамуродов икки мартадан чемпион бўлишган”, - деб ёзади “Пахтакор” матбуот хизмати.   

Энди уларнинг қаторига Хюистра ҳам қўшилди ва у чемпионатимизда ғолиб чиққан саккизинчи хорижлик мураббий сифатида эътироф этилади. Лекин Питернинг келаси йили "Пахтакор"да ишлаш ёки ишламаслиги ҳозирча номаълум. Барчаси унинг раҳбарият билан музокараларидан кейин ойдинлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар