Питер Хюистра

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Питер Хюистра “Бунёдкор”га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан кейин беллашув ҳақида фикрларини билдирди.

- Бугун кубокка хос ҳақиқий шиддатли ўйин бўлди, деб айтиш мумкин. Ўйинни яхши бошладик, дастлабки дақиқаларда голли вазиятларни яратдик. Бироқ қизил карточкадан сўнг, биргина хатога йўл қўйдик. Шу хатодан "Бунёдкор" фойдаланиб кетди. Ўйиннинг аксарият қисмини жамоамиз назорат қилди, улар устунроқдек кўринишди. Ҳисобни тенглаштирган ҳолда ўйинга қайтдик. Футболчиларимиз яхши ўйнашди. Пенальтилар сериясида ғалаба қозониб омадга эришдик. Жамоамиз аъзоларини ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

Ўйинни жуда яхши бошладик. Ҳужумдаги футболчиларга эътирозим йўқ. Лекин карточкадан сўнг биз ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур эди. Боян Матич яхши ҳаракат қилди, жамоавий ҳаракатларда иштирок этди. Шунингдек, пенальтилар сериясида ҳам зарбани совуққонлик билан йўллаб гол урди. Бу - жуда муҳим жиҳат. Барча футболчилар қийин паллада хотиржам ҳаракат қилгани мени ғурурлантирди.

Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда. "Локомотив" билан сифатли ўйин ўтказдик. 3 кундан сўнг бизга Драган Черан ва Шерзод Аъзамов ёрдам бера олмайди. Улар борасида қарорни кутамиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизга ёқади. Биз олдиндаги ўйинларга тайёрмиз деб айта оламан.

Ушбу ҳакамнинг ўйинларни бошқариш услуби менга ёқади. Яхши ҳакам, бугунги қарорларни VAR тизими орқали чиқарди. Ҳакамлик ҳақида доим тортишиш мумкин. Лекин бугунги ўйин ҳаками такрорий вазиятларни кўриб, кейин хулоса чиқарди, бизда бу борада эътироз йўқ.

Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди. Бироқ ўйиннинг охирига келиб танланган футболчилар ўзгариб кетишди. Алмаштиришлар бўлди, 2 та қизил карточка олдик. Якуний қарорни ўзим чиқардим. Машғулотлардан кейин қолиб, жарима зарбалари устида ишлайдиган футболчиларни билганим сабабли кетма-кетликда рўйхатни тузиб чиқдим.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
biloljon
25/11/2021 06:54
Pahtakor kuchli ekanligini shu oʻyinda dangal isbotladi

Минбар

Барча блоглар