Погба: Франция дунёнинг энг зўр терма жамоаси эмас

Франция терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба терма жамоасининг сўнгги ўйинлардаги қайд этаётган натижалари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Франция таркибида ғалаба қозонганимга анча бўлди. Мен ўша дамларни соғиндим, ҳаммамиз соғиндик.

Биз энди дунёнинг энг зўр жамоаси эмасмиз. Биз ҳамма нарсани ўзгартиришимиз ва тажовузкор бўлишимиз керак. Биз кўпроқ тер тўкишимиз ва ўйинга кўпроқ иштиёқ билдиришимиз керак, тамом", – деди Погба.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси сўнгги марта Евро-2020 гуруҳ босқичининг илк турида Германияни (1:0) мағлубиятга учратган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар