Погба яқинларини муҳим янгиликдан бохабар қилди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш қарорига келди.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли франциялик футболчи ўз яқинларини бу ҳақда огоҳлантирган. Ўз навбатида, Погбанинг яқинлари МЮ Полни премьер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиришига умид қилмоқда.

Поль Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар