Пойтахтлик паралимпиячилар 100 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 9-мартдаги “2020-йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мавжуд спорт салоҳияти ва имкониятларидан максимал даражада оқилона фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг юқори сифатли тайёргарлигини ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги расмий сайтининг хабар беришича, Тошкент шаҳри номидан Токио-2020 Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган спортчиларни бўлажак нуфузли мусобақада фақат ғалаба сари интилишлари ҳамда улкан натижаларга эришиб, Ўзбекистон байроғини юқори кўтаришлари учун руҳлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан пойтахтлик олимпия ва паралимпия спортчиларнинг ҳар бирини 100 миллион сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳридан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига 3 нафар спортчи лицензия қўлга киритган. Булар:

1.Дониёр Салиев – пара енгил атлетика

2.Сафия Бурханова – пара енгил атлетика

3.Нигора Мирзохидова – пара сузиш

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)