ПСЖ Ди Мария бўйича бир қарорга келди

Жорий мавсум якунланиши билан ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мариянинг шартномаси тугайди. Париж клуби раҳбарияти аргентиналик футболчи борасида бир қарорга келди.

Goal нашри ПСЖ хўжайинлари Анхелга янги битим беришга тайёр. Ҳозирча янги шартнома тафсилотлари аниқ эмас. Чунки футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокара бошланмади.

Ди Мария парижликлар сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унгача аргентиналик юлдуз ўз юртида “Росарио Сентраль”, Европада эса “Бенфика”, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”да тўп тепган.

Шунингдек, Анхель 2008 йилдан буён Аргентина терма жамоаси аъзочи ҳисобланади. Мамлакати бош жамоаси 111 та учрашувда 21 та гол урган футболчи Олимпия ўйинлари ва Америка кубоги ҳолиби, жаҳон чемпионати вице-чемпиони ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×