ПСЖ

ПСЖ клуби спорт директори Леорандо ҳужумчи Килиан Мбаппе ва "Реал"нинг унга нисбатан бўлаётган қизиқиши ҳақида гапирди. 

"Биз Мбаппенинг қолишини хоҳлаймиз. Килиан бизнинг жамоага тегишли футболчи. У қимматбаҳо тош ва дунёдаги энг яхшиларидан бири. 

Менимча, "Реал" санкцияларга лойиқ. Сабаби, улар доимо Килиан ҳақида гапиришади. Яна такрорлайман, Мбаппе - бизнинг ўйинчи", - деди Леоанардо. 

"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес аввалроқ қишки трансферлар ойнасида 22 ёшли французни ўз жамоасига олиб келишга тайёр эканлигини маълум қилганди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)