ПСЖ: Сизларда Мбаппе учун пул йўқлигини биламиз!

ПСЖ раҳбарияти ҳамон Килиан Мбаппе клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришига ишонч билдирмоқда.

Мбаппенинг ўзи фақат “Реал”да тўп тепишни истаётгани айтилмоқда. Бироқ, ПСЖ раҳбарияти “Қироллик клуби”да Мбаппенинг трансфери учун тўланадиган маблағ йўлигини таъкидлаяпти. Парижликлар етакчи ҳужумчисини 200 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

ПСЖ хўжайинлари айни пайтда Килианни жамоада олиб қоладиган даражада сердаромад шартнома устида ишламоқда. Қолаверса, парижликлар Килианнинг укаси Итанни ҳам асосий жамоага қўшиб олгани вазиятга ижобий таъчир қилишига ишонмоқда.

Мбаппе якунланган мавсумда жами 47 та учрашувда қатнашиб, 42 та тўп киритди ва 11 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!