ПСЖ ва

Яқиндагина саудиялик инвесторлар қўлига ўтган "Ньюкасл" клуби "Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессьенинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда, АПЛ клуби 24 ёшли футболчи билан мавсум якунлангач шартнома имзоламоқчи. Айтиш керакки, ёзда Кессьенинг “россонерилар” билан амалдаги келишуви ҳам ўз ниҳоясига етади ва у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Бундан аввалроқ, Кессьега "Барселона" ва ПСЖ клубларидан ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Франк Кессье жорий мавсум "Милан" сафида 7 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)