ПСЖда ЕЧЛ ўйини олдидан жиддий йўқотишлар мавжуд

ПСЖнинг ЕЧЛ доирасидаги "Лейпциг"га қарши учрашувини Неймар, Рамос ва Паредес ўтказиб юбориши маълум бўлди. 

Ўтган ҳафта Бразилия терма жамоасидан қайтган Неймар сон соҳасида оғриққа дуч келди. Шу туфайли, бразилиялик вингер Париж клубига яқин кунлардаги учрашувларда ёрдам бера олмайди. 

Ҳали Пари Сен-Жермен сафида майдонга тушмаган Рамос ҳам ҳозирча тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Паредес Аргентина терма жамоаси сафида жароҳат олди. Катта эҳтимол 27 ёшли футболчи яқин 1 ойда майдонга туша олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Лейпциг" учрашуви сешанба оқшомида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!