"Қалдирғочлар" ўз майдонида "Сурхон"дан устун келди

Cуперлига 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Авазбек Ўлмасалиев ўйинда ҳисобни очди. Сўнгра  Мурод Бобожонов мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб Ўлмасалиев дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоасини олдинга олиб чиқди. Баҳснинг 68-дақиқасида Ғиёсов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шундай қилиб, "қалдирғочлар" ушбу ғалабадан сўнг очколарини 42 тага етказиб. Айни дамда улар 5-ўринда бормоқда. 22 очкоси бор "Сурхон" 10-поғонада жойлашган. 

  • Суперлига
  • 25-тур

Бунёдкор

  • Авазбек Ўлмасалиев 25', 41'
  • Хуршид Ғиёсов 68'
3 : 1

20/11/2021 16:15

Сурхон

  • Муродбек Бобожонов 34'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!