"Қўқон-1912" Молдова клубига минимал ҳисобда мағлуб бўлди
2026 йилги мавсумга тайёргарликни Туркияда давом эттираётган "Қўқон-1912" клуби навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу галги рақиб Молдованинг "Мильсами" клуби бўлди. Учрашувда қўқонликлар бош мураббийи асосан етакчи футболчилар хизматидан фойдаланди. Учрашувнинг 45-дақиқасида рақиблар ҳисобни очди. "Қўқон-1912" футболчилари қанча ҳаракат қилмасин рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олмади ва минимал ҳисобда мағлуб бўлди 0:1.
Фикрлар