"Қўқон-1912" йиғинида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Кеча футболчилар икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулотлар тренажёр залида бўлиб ўтган бўлса, куннинг икки ярмида футболчилар “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида шуғулланишди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, кечаги таркибга янги қўшилган Қувондиқ Рўзиев ҳамда ёш иқтидорли футболчи Муроджон Комилов қўшилди. Шунингдек, асосий таркиб футболчилари Ойбек Рустамов ва Мўминжон Мелиев ҳам жамоа ихтиёрига етиб келган. Жамоанинг Сербиялик футболчиси Иван Йосович Тошкентдаги йиғинга етиб келиши кўзда тутилган.

Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Шулардан бири сифатида Украиналик легионер футболчи ҳам кўрикдан ўтмоқда. Асли келиб чиқиши Доғистонлик бўлган Мамешев Магомед Юсуфович 2002 йилда туғилган бўлиб Киев БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Мамешев Украина 1-лигаси вакили бўлган Тернополь шаҳрининг “Нива” жамоасида тўп тепган. Мамешев қанот вингери ҳисобланади. У майдонда ҳар икки қанотда ҳам ўйнай олади. Украиналик ёш футболчи кўрикда бўлиб турибди.

Умуман кечаги машғулотларда 25 нафар футболчилар иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!