Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди, янги мураббий ҳам аллақачон тайинланди

  • 6 сентябрь, 2021, 16:50
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Галымбек Кенжебаев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанини эълон қилди.

Бугун терма жамоага янги мураббий тайинланди. Ушбу вазифага 2019 йилдан бошлаб, ёшлар терма жамоаси катта мураббийи сифатида иш олиб борган Қайрат Сатжанов лойиқ кўрилди. Сатжанов жамоаси билан бирга 2019 ва 2021 йилдаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган. Шунингдек, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи бўлган.

Яна бир муҳим тайинлов аёллар терма жамоаси бош мураббийлигига бўлди. Бу борада ўз истефосини сўраган яна бир мутахассис Эрик Алгабек ўрнига Шамил Сафиуллин тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!