Қозоғистон чемпионати. Сергеев тўпурарлар пойгасида нечанчи ўринни эгаллади?

Қозоғистон Премьер-лигасининг жорий мавсуми якунига етди.

Сўнгги турда меҳмондан "Акжайик" жамоасини мағлуб этган "Тобол" клуби 11 йиллик танаффусдан сўнг яна мамлакат чемпионага айланди. 

Ушбу мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган легионеримиз Игорь Сергеев 25та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Ҳамюртимиз мавсумни "Актобе" жамоасида бошлади ва кейинчалик "Тобол" сафига кўчиб ўтди.

Сергеев тўпурарлар пойгасида 3-ўринни эгаллади. "Астана" футболчиси Марин Томасов 17та гол билан пешқадам бўлди.

oston

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар