Асосий мазмунга ўтиш

Қозоғистонга юлдузлар оқими давом этмоқда

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 1

Айни вақтда франциялик футболчи эркин агент ҳисобланади.

"Челси" собиқ ҳимоячиси Қозоғистон клубига кўчиб ўтиш арафасида

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби ўз вақтида Англиянинг "Челси", "Вест Хэм", "Эвертон" ва "Сток Сити" клубларида тўп тепган марказий ҳимоячиси Курт Зума билан шартнома имзолашга яқин турибди. Зуманинг сўнгги клуби Руминиянинг ЧФР жамоаси бўлган. Айни вақтда франциялик футболчи эркин агент ҳисобланади.

Маълумот учун, футболчи фаолияти давомида 2 марта Англия чемпиони, Европа Чемпионлар лигаси ғолиби, Конференциялар лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги ва терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар лигаси ғолиби бўлган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ