Қудратилло Абдуқаҳҳоров мағлубиятдан сўнг IBF рейтингида нечанчи ўринга тушди?

  • 14 январь, 2022, 11:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Халқаро бокс федерацияси (IBF) ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Tecno

Унга кўра, ўзининг сўнги жангида Коди Кроулега имкониятни бой берган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) 1-ўриндан 15-ўринга тушиб кетди.

Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 4, Шаҳрам Ғиёсов эса 11-ўриндан жой олган.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев IBF чемпиони сифатида рейтинг юқорисида жойлашган.

Ушбу йўналишда бошқа боксчиларимиз ўрин олмаган.

photo_2022-01-14_11-35-42

photo_2022-01-14_11-35-46

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!