"Қувайт СК" ярим финалда, Сардор Рашидовдан голли узатма

Қувайт Амир Кубогида иштирокини давом эттираётган “Қувайт СК” клубининг бунгача 1\8 финалда “Ал-Сахел”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Чорак финалда Сардор Рашидов жамоаси “Хайтан” клубига қарши ўйнади. Мазкур учрашувда “Қувайт СК” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Рашидов эса захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирди. Қизиғи, иккала гол ҳам танаффусдан кейин киритилди.

рашидов4_1

Аввалига Баррахма 66-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи голда ҳамюртимизнинг ҳиссаси катта бўлди. 81-дақиқада Сардор қанотдан тезкорлик билан рейд уюштириб, рақибларини ортда қолдирган ҳолда жамоадошини тўп билан таъминлади ва Туркомани ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:0 га етказди. Шу тариқа, Рашидов иккинчи голга ассист вазифасини бажарди.  

Шундай қилиб, “Қувайт СК” Амир Кубогининг ярим финалига чиқди. Бу ғалаба Рашидов ва унинг жамоаси учун ОФК Кубоги ярим финали олдидан жуда муҳим эди. Боиси, “Қувайт СК” кейинги ўйинини 21 сентябрь куни айнан ОФК Кубоги ярим финали доирасида Иорданиянинг “Ал-Салт” клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!